Зеленский Украина Қуролли Кучларига кузги чақирувни бекор қилди

Олам

image

Бу йил Украина Қуролли Кучларига (УҚК) кузги чақирув бекор қилинди ва ўтган йили армияга чақирилганлар ҳозир хизматдан кетмайдиган бўлди. Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 30 сентябрь куни тегишли фармонни имзолади.

Фармон матнига кўра, Украина Қуролли Кучларининг белгиланган хизмат муддатини тўлиқ ўтаган ҳарбий хизматчилари “белгиланган тартибда демобилизация эълон қилингунга қадар” захирага ўтказилмайди. Бундан ташқари, Украина Қуролли Кучларига навбатдаги чақириқ ҳақидаги моддалар бекор қилинди.

Россия Украинага кенг кўламли ҳужум бошлаганидан бир кун ўтиб, 25 февраль куни Зеленский Украинада умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Сафарбарлик Киев ва мамлакатнинг барча вилоятларида 90 кун давомида ўтказилди.  Кейин Олий Рада Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни бир неча бор узайтирди.

Аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин кузги чақириқ тўғрисидаги фармонни имзолагани хабар қилинганди. Унга кўра, 120 минг россиялик ҳарбий хизматни ўташга чақирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг