Зеленский Россиянинг “хавфли журналисти” кимлигини айтди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия оммавий ахборот воситалари билан мулоқот қилиш учун вақт тополмаётганини айтди, дея ёзмоқда МК. 

Зеленскийнинг сўзларига кўра, улар мамлакатда бўлаётган воқеаларга нисбатан турлича қарашларга эга.

Бундан ташқари, у россиялик журналист Россия давлат телерадиокомпанияси журналисти Ольга Скабеева фаолиятини  баҳолади. Президентнинг сўзларига кўра, Ольга "жуда хавфли".

Похожее изображениеПрезидент девони раҳбарининг ўринбосари Кирилл Тимошенкога кўра, Скабеева гўёки Зеленскийни матбуот анжуманига боришга ва Украина раҳбарига савол беришга уринган.

Aммо унинг аризаси рад этилди. Журналист Украинага кира олмайди.

Маълумот учун, Ольга Скабеева 1984 йилда Россиянинг Волжск шаҳрида туғилган. У "Вести недели" дастурида бошловчилик қилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Зеленский Ольга Скабеева

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг