Зеленский Россия ядро қуролини ишлатолмаслиги учун НАТОга таклиф берди
Олам
−
07 Октябрь 2022
14740НАТО Россия томонидан ядро қуролидан фойдаланишининг олдини олиши керак. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский Австралиянинг Лоуи институтидаги нутқидан сўнг саволларга жавоб бераётганда айтиб ўтди.
Зеленский Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли ҳақида гапирар экан, бунга жавоб бериш қийин эканини, чунки Россия расмийлари мамлакатда содир бўлаётган ҳамма нарсани назорат қилмаслигини таъкидлади.
“Улар ҳам жанг майдонида ҳамма нарсани назорат қилмайдилар – улар бизни уч кун ичида қўлга олмоқчи эди. Улар нимани тутиш кераклигини тушунмаяпти: забт этиш, ҳужум қилиш ёки ҳожатхонани ўғирлаш. Улар одамларни талон-тарож қилишди, ўлдиришди, зўрлашди – уларнинг сиёсатида ҳам худди шундай бўлади. Уларнинг иқтисодида ҳам шундай бўлмоқда. Жуда бой давлат ва қашшоқ халқ”, дейди у.
Украина Президентининг фикрича, “НАТО Россиянинг ядро қуролидан фойдаланишини имконсиз қилиши керак”.
“НАТО нима қилиши керак – Россиянинг ядро қуролини ишлатиш имкониятини йўққа чиқариши зарур. Улар [Россия] ядро қуролини ишлатса, нима бўлишини билиши учун огоҳлантирувчи чоралар кўриши керак. Россиянинг ядро зарбасини кутиб, кейин эса “ҳали шунақами, ундай бўлса, мана сизга биздан” дейиш керак эмас”, дейди Зеленский.
У НАТО ўзининг босиб ўтказиш кетма-кетлигини қайта кўриб чиқиши кераклигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Путин халқига мурожаати давомида, у Россия хавфсизлигига таҳдид қилувчиларга ядровий қурол билан жавоб беришдан ҳам тап тортмаслигини айтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь