Зеленский Россия компанияларига қарши санкция киритди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг қарорини кучга киритди. Ушбу қарор билан қатор хорижий компанияларга, хусусан, Россия компанияларига қарши санкциялар жорий қилинди. Бу ҳақда Президент сайтида маълум қилинди. 

“Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг 2021йил 30 декабрдаги “Шахсий махсус иқтисодий ва бошқа чеклаш чораларини (санкцияларини) қўллаш тўғрисида”ги қарори кучга киритилсин”, дейилади фармонда.

Бундан ташқари, компаниялар рўйхати эълон қилинди. Улар орасида “Ленморниипроект”, “Ленпромтранспроект”, “Страховая бизнес группа”, “Геоземстрой”, “Гипрошахт”, “Гипрогор”, “Крымсетьэнергопроект” ва бошқалар бор.

Қайд этилишича, чеклов чоралари ушбу шахсларнинг активларни музлатиш - шахснинг ўз мулкидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш; экспорт-импортни тақиқлаш нуқтаи назаридан савдо операцияларини чеклаш; резидент корхоналар билан қайта ишлаш операциялари; лицензиялар ва рухсатномаларни бекор қилиш ёки тўхтатиб туриш ва ҳоказоларни ўз ичига олади. 

Айтиш жоизки ушбу чекловларнинг муддати беш йил.

Маълумот ўрнида, АҚШ Россиянинг Украинага  “босқини” жорий йил январь-февраль ойларининг ўрталарида бошланиши мумкинлигини маълум қилди.

Бунга жавобан Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси Оқ уйнинг Украинага босқин уюштириш вақти ҳақидаги баёнотини сохта ва ахборот босими дея атаган.

“Conflict Intelligence Team” (CIT) эса Россия “Искандар” ракеталар мажмуасини ва яна бошқа оғир техникаларни ғарбий чегаралари томон ташиётганини  маълум қилди. Унга кўра, ракеталар комплекси ва зирҳли артиллерия ортилган поездлар мамлакат Шарқий ҳарбий округидан ғарбга томон ҳаракатланган.

Шу ўринда, Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ҳам Британия Украинага қурол юбораётганини, аллақачон олтита рейс келганини айтди.

Бундан ташқари, Канада ҳам махсус топшириқлар бўлинмасининг кичик контингентини НАТО ҳарбий альянси ва Россия ўртасидаги зиддият кучайган бир пайтда Украинага жойлаштирди. Шунингдек, Буюк Британия Қуролли Кучларининг махсус операциялар учун ташкил этилган элита ҳарбий бўлинмасининг 30 нафар жангчисини Украинага юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made