Зеленский НАТОни Россияга қарши “бошқача ҳаракат қилишга” чақирди

Олам 5786
image

Украина Президенти Владимир Зеленский НАТО давлатларини Россияга нисбатан “қатъий ҳаракат қилишга” чақирди. Унинг ушбу баёноти Россия Федерацияси томонидан Польша ҳудудини ўққа тутиши фонида айтилган. 

“Бугун биз узоқ вақтдан бери огоҳлантирган воқеа юз берди. Террор фақат бизнинг давлат чегараларимиз билан чегараланмайди. Россия ракеталари Польшага зарба берди”, дейди давлат раҳбари видеомурожаатида. 

Унинг сўзларига кўра, Россия қанча муддат жазосизлигини ҳис қилса, Россия ракеталарига етиб бора оладиган ҳар бир киши учун шунчалик кўп таҳдидлар пайдо бўлади. 

“НАТО ҳудудига ракета отиш – бу Россиянинг коллектив хавфсизликка ракета ҳужуми! Бу жуда муҳим эскалация. Биз ҳаракат қилишимиз керак”, дейди Зеленский. 

Шунингдек, у польшалик мавқедоши Анжей Дуда билан телефон суҳбати ҳақида гапирди:  

"У Польша фуқароларининг Россия ракета террори оқибатида ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Биз мавжуд маълумотларни алмашдик, барча фактларни аниқлаймиз", дейди Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 ноябрь куни тушдан кейин Россия армияси Украинага йирик ракета ҳужуми уюштирган пайтда Польша ҳудудига иккита ракета тушди. Ракеталар Украина билан чегарадан беш километр узоқликда жойлашган Люблин воеводалиги (Польшадаги энг йирик маъмурий бирлик)нинг Пшеводув қишлоғи ҳудудига тушган. Ҳодиса оқибатида портлаш юз берган, икки киши қурбон бўлган.  

Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков CNN телеканалига Польшадаги воқеа ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди. Россия Мудофаа вазирлиги эса Польша оммавий ахборот воситалари ва расмийларининг Россия ракеталарининг Пшеводув аҳоли пункти ҳудудида қулаши ҳақидаги баёнотларини "вазиятни кескинлаштириш учун атайлаб қилинган провокация" деб атади.  

АҚШ Президенти Жо Байденга кўра, дастлабки маълумотлар Польша ҳудудига тушган ракетани Россия учирганини тасдиқламаган

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 2.9
t
×