Зеленский нашани қонунийлаштиришни таклиф қилди
Олам
−
28 Июнь 2023
20528Украина Президенти Владимир Зеленский Олий Рада мажлисида каннабис асосидаги гиёҳванд моддаларни қонунийлаштиришни таклиф қилди.
Унга кўра, Украина ҳозирги қийинчиликлардан қутилиш учун дунё мамлакатлари синовидан ўтган ривожланиш йўлларини ҳар қанақасига ўзида қўллаб кўриши керак.
“Барча илғор жаҳон амалиётлари, барча энг самарали сиёсатлар, барча ечимлар, улар бизга қанчалик қийин ёки ғайриоддий туюлмасин, Украинада қўлланилиши керак. Шундагина бизнинг барча фуқароларимиз – украиналик эркак ва аёллар қийинчиликларсиз яшайди”, дейди Зеленский.
Шунингдек, у қуролли тўқнашувлар, ҳаво ҳужумлари, ядро қуролидан фойдаланиш ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳамда жонли йўқотишлар оқибатида аҳоли онгида ҳосил бўлган стресс ва травмаларда ёрдам бериш мақсадида наша асосидаги дори-дармонларни қонунийлаштиришни таклиф қилди.
“Биз наша асосидаги дори-дармонларни буни талаб қилган ҳар бир киши учун ҳалоллик йўли билан қонунийлаштиришимиз керак”, дейди Украина Президенти.
Зеленский фармацевтика соҳасида тегишли илмий изланишлар олиб бориш зарурлиги ва барча турдаги дори воситалари Украинада ишлаб чиқарилиши кераклигини қўшимча қилди.
Маълумот учун, сиёсатчи тиббий нашани қонунийлаштириш мавзусини илк марта 2020 йилда, президентликка номзод бўлганида таклиф қилган.
LiveБарчаси