Зеленский дунё учун хушхабар айтди

Олам 61383
image

Украина ғалла экспорт қилишга тайёр. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 29 июль куни “Катта еттилик” давлатлари ва Туркия элчилари билан учрашиш учун Одессага келганида маълум қилди.

“Туркия томони ва БМТ товарларни қабул қилишга тайёр эканликларини билдириши биланоқ ҳаммаси бошланади. Менимча, бугун ёки эртага ҳаммаси бошланади”, дея таъкидлади Зеленский.

Буюк Британиянинг Украинадаги элчиси Мелинда Симмонс ижтимоий тармоқдаги саҳифасида G7 ва Туркия элчилари дон келишувини қўллаб-қувватлаш учун Одессага келганини маълум қилган.

Маълумот учун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитсга кўра, Одессадан йўлга чиқадиган, Украина дони ортилган биринчи кема Сомалига йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Туркия Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Россия Миллий Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Украина Инфратузилма вазири Александр Кубраков иштирокида “Дон йўлаги” ҳужжати имзоланди. Украинадан ғалла экспорти бўйича келишув Одесса, шунингдек, Черноморск ва Южнийдан хавфсиз йўлакларни яратишни назарда тутади. Ушбу келишув жаҳон бозорларига камида 25 миллион тонна дон етказиб бериш имконини беради.

Украина Қуролли Кучларининг “Жануб” оператив қўмондонлиги Истанбулда шартнома тузилганига 24 соат тўлмасдан, 23 июль куни эрталаб Россия ҳарбийлари Одесса денгиз савдо портига “Калибр” ракеталари билан ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берди.

Украина ТИВ  ҳужумга муносабат билдириб, Россия ракетаси Владимир Путиннинг БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг юзига тупуриш, деб баҳолади.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1135
Рейтинг: 3
t
×