“Путиннинг Гутерриш ва Эрдўған юзига тупуришидир”. Украина Россияни келишувни бузишда айблади

Олам 14851
image
-

Бугун, 23 июль куни эрталаб Россия ҳарбийлари Одесса денгиз савдо портига “Калибр” ракеталари билан ҳужум уюштирди, деб хабар берди Украина Қуролли Кучларининг “Жануб” оператив қўмондонлиги.

Украина ҳарбийларига кўра, иккита ракета порт инфратузилмасига зарар етказган, яна иккита ракета ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари томонидан уриб туширилган.

Россия расмийлари ҳозирча бу ҳодисага муносабат билдирмади.

Зарба Украина ғалласини денгиз орқали, шу жумладан Одесса портидан экспорт қилиш бўйича келишувлар тузилганидан бир кун ўтиб берилди.

Ҳужжатнинг Украина версиясида томонларнинг, жумладан, келишувга оид бўлган порт объектларига ҳам ҳужум қилмаслиги айтилган. Украина ҳарбий-ҳаво кучлари вакилининг айтишича, зарба портнинг дон жойлашган қисмига берилган.

“Россия ракетаси Владимир Путиннинг БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған юзига тупуришидир, улар келишувга эришиш учун катта саъй-ҳаракатлар қилган ва бунинг учун Украина миннатдор”, дея баёнот берди Украина Ташқи ишлар вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Туркия Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар ва Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу иштирокида “Дон йўлаги” ҳужжати имзоланди. Истанбулда тузилган шартномалар Одесса, Черноморск ва Южний портларидан дон экспортини бошлашни назарда тутади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 369
Рейтинг: 3
t
×