Зеленский Байденга нималар совға қилгани очиқланди
Олам
−
15 Февраль
12198АҚШ Президенти Жо Байден 2022 йилда чет эл етакчиларидан умумий қиймати 77 900 долларлик совғалар олди. Бу ҳақда кеча, 14 февраль куни АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган ҳужжатда маълум қилинди.
Унда 2022 йилда АҚШ расмийлари томонидан олинган совғалар ҳақида ҳисобот тақдим этилган.
Ҳисоботда кўрсатилишича, совғаларнинг аксарияти АҚШ Миллий архивлар ва ёзувлар бошқармасига топширилган ёки топширишга тайёрланмоқда. Яҳудий давлати Президенти Ицхак Герцог Байденга топширган Исроилнинг энг олий фуқаролик мукофоти бўлган Президент медали бундан мустасно эди. У Оқ уйнинг Ғарбий қанотига жойлаштирилган.
Америка етакчиси 2022 йилда Украина Президенти Владимир Зеленскийдан ҳам совғалар олди. 4 ноябрь куни Зеленский Байденга “Нур ғалаба қозонади” картинаси, шунингдек, анъанавий украин кўйлаги ва шаҳзода Ярослав Донишманд ордени тўпламини совға қилди. Совға нархи 1429 долларга баҳоланмоқда. 21 ноябрь куни Украина раҳбари АҚШ Президентига тахминий қиймати 2,4 минг долларга тенг бўлган “Апельсин нақшлари” номли навбатдаги картинани совға қилди.
Маълумот учун, Америка қонунчилиги одатда мансабдор шахсларга 480 доллардан ортиқ совғаларни қабул қилишни тақиқлайди. Истисно дипломатик совғалар бўлиб, уларни қабул қилмаслик "ҳадя бераётган одамни хафа қилиши ёки шарманда қилиши", шунингдек, АҚШнинг бошқа давлатлар билан муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь