Зеленская дунёнинг энг нуфузли 100 одами рўйхатига киритилди
Олам
−
14 Апрель 2023
5384Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг рафиқаси Олена Зеленская “Time” нашри версиясига кўра, дунёнинг энг нуфузли 100 нафар одами рўйхатига киритилди.
Қайд этилишича, Владимир Зеленскийнинг рафиқаси Олена Зеленская АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден томонидан алоҳида эътироф этилган.
Байден хоним уни икки фарзанднинг онаси ва саҳна ортида ишловчи ёзувчи дея таърифлаган.
“Мен биринчи хонимни ўтган оналар кунида ўз мамлакати чеккасидаги кичик шаҳарчада, Россиянинг асоссиз босқинчилик уруши бошланганидан бир неча ой ўтгач учратдим. Биз беихтиёр равишда қучоқлашдик – икки она, икки халқ тинчлик учун бирлашди. Унинг табассумида мен у кўтарган оғирликни кўрдим: тушаётган бомбалар зарбаси остида йўқолган уйқу, у ҳеч қачон унутмайдиган ваҳшийлик ҳақидаги эртаклар. Бироқ унинг назарида ўз халқини ифодаловчи шиддатли қатъият ва қадр-қиммат бор эди. У оиласини олиб қочиб кетиши мумкин эди. Қайси она уни айблайди? Шунга қарамай, у қолди. У қолди, чунки эркинлик ва демократия ҳимоячиларга лойиқдир. У дунёга юрак ва умид ҳатто энг катта золимни ҳам ожиз қилиб қўйиши мумкинлигини кўрсатиш учун қолди. У ўз фарзандлари учун – уларнинг ва барча украиналикларнинг келажаги учун қолди. Олена Зеленская – она, ҳимоячи. Ўз миллатининг фахри. У севган одамлар учун умид чироғи”, дея таърифлайди Жилл Байден.
Юзталик рўйхатдан, шунингдек, гиёҳванд модда билан қўлга олиниб, Россияда 10 ой қамоқда сақланган ва ўтган йили декабрь ойида маҳбуслар алмашинуви натижасида юртига қайтган америкалик баскетболчи Бриттни Грайнер ҳам ўрин олган. Шунингдек, жосусликда айбланиб, қамалган "Wall Street Journal” мухбири Эван Грешкович ҳам қайд этилган.
Шуниндгек, рўйхатдан “ПСЖ” футбол клуби ҳужумчиси Киллиан Мбаппе, ўтган йили Twitter'ни сотиб олган ва узоқ вақт дунёнинг энг бой одами бўлиб келган Илон Маск, футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Лионел Месси, Германия Канцлери Олаф Шольц, АҚШ Президенти Жо Байден, Буюк Британия қироли Чарльз III, Бразилия Президенти Луис Инациу Лула да Силва, ўзининг “Шайтон суралари” асари билан машҳур бўлган ва ўтган йили суиқасдга учраб, бир кўзидан айрилган Салмон Рушдий сингари шахслар киритилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь