“Ўзбекнефтегаз”га янги раис тайинланди
Жамият
−
14 Февраль 2019
7914Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига янги раис тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Ҳукумат қарори билан Баҳодиржон Баҳромович Сиддиқов “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти раиси этиб тайинланган.
Маълумот ўрнида, Сидиқов шу кунгача Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири лавозимда фаолият юритган.