Ўзбекистонда юридик шахсларни ЙҲХХ “сопровождать” қилиши мумкин
Жамият
−
11 Февраль 2019
8083Ўзбекисон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари томонидан жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Мазкур қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 апрелдан қуйидаги тартиб жорий этилади:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ички ишлар органларининг патруль-пост, йўл-ҳаракати хавфсизлиги, профилактика ва хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаларини (кейинги ўринларда ички ишлар органлари бўлинмалари) ташкил этишга ҳақли;
тадбиркорлик субъектлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари билан шартномавий-ҳуқуқий асосда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирларни амалга ошириш учун хўжалик маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ички ишлар органлари бўлинмалари штатларини ташкил этишга ҳақли;
ички ишлар органларининг давлат йўл ҳаракати хавфсизлик хизматига юридик шахслар билан тузилган шартнома асосида ҳақ эвазига уларнинг автотранспорт воситаларини кузатиб бориш хизматини кўрсатиш ваколати берилади.
Қарор билан белгиланишича:
маҳаллий бюджет ёки хўжалик ҳисобидан молиялаштириладиган ички ишлар бўлимларини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади;
маҳаллий бюджет ёки хўжалик ҳисобидан молиялаштириладиган ички ишлар бўлимлари ўз фаолиятида ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий амал қилади;
маҳаллий бюджет ёки хўжалик ҳисобидан молиялаштириладиган ички ишлар бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва баҳолаш тегишинча ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади;
маҳаллий бюджет ёки хўжалик ҳисобидан ушбу қарор билан кўзда тутилмаган ички ишлар бўлимларини ташкил этиш тақиқланади.
Қарор билан Ички ишлар органлари томонидан жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни маҳаллий ҳамда хўжалик ҳисобидан амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимиятининг 2019 йил 1 майдан:
2020 йил май ойига қадар Тошкент вилоятида тажриба тариқасида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ оммавий тадбирларга шу жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган тадбирларга (кейинги ўринларда – жамоат тадбирларига деб юритилади) Ички ишлар ва Мудофаа вазирликларининг ишламайдиган пенсионерларини (кейинги ўринларда – пенсионерлар деб юритилади) 2 ҳафтадан кам бўлмаган, лекин 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга шартнома асосида жалб этиш;
пенсионерларга шартнома асосида ҳақ тўлашни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси (кейинги ўринларда – жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
жамоат тартибини сақлаш билан боғлиқ оммавий тадбирларга, шу жумладан қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган жамоат тадбирларига жалб этилган пенсионерларининг иш ҳақи тўлови Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида низом”да белгиланган тартибда амалга оширилади.
Тошкент вилоятида пенсионерларни жамоат тадбирларига жамғарма ҳисобидан жалб этиш қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади:
а) Тошкент вилояти туман (шаҳар)лари ички ишлар бўлимлари:
пенсионерларни жамоат тадбирларига жалб этишда буюртмачи сифатида иштирок этадилар;
пенсионерлар ўртасида тарғибот ишларини ўтказадилар ҳамда жамоат тадбирларида иштирок этиш истагини билдирган пенсионерларнинг рўйхатини юритадилар;
жамоат тадбири бошланишидан камида ўн беш кун олдин буюртмани шакллантириб, Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасига тақдим этадилар;
пенсионерлар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузадилар;
Тошкент вилоятида пенсионерларни жамоат тадбирларига жамғарма ҳисобидан жалб этиш қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади:
а) Тошкент вилояти туман (шаҳар)лари ички ишлар бўлимлари:
пенсионерларни жамоат тадбирларига жалб этишда буюртмачи сифатида иштирок этадилар;
пенсионерлар ўртасида тарғибот ишларини ўтказадилар ҳамда жамоат тадбирларида иштирок этиш истагини билдирган пенсионерларнинг рўйхатини юритадилар;
жамоат тадбири бошланишидан камида ўн беш кун олдин буюртмани шакллантириб, Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасига тақдим этадилар;
пенсионерлар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузадилар;
Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси:
туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларидан келиб тушган буюртмаларни умумлаштириб, жамоат тадбирлари рўйхатини (кейинги ўринларда – йиғма буюртма деб юритилади) шакллантиради;
йиғма буюртмани туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига тақдим этади;
туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан жамоат тадбирларини ташкил этиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномалар тузади;
туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига ўтган ой учун жамоат тадбирларида иштирок этган пенсионерларни амалда қатнашган кунлари бўйича тасдиқланган табель ва иш ҳақи ҳисобланганлиги бўйича қайдномаларни тақдим этади;
туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан шартномага асосан жамоат тадбирларига жалб этилган пенсионерларнинг иш ҳақи учун ўтказилган тўловларни пенсионерларга ўз вақтида етказилишини таъминлайди.
LiveБарчаси