Эндиликда автомобиль рақамлари тасодифий танлаш йўли билан берилади

Жамият

image

Ўзбекистонда 2024 йил 1 августдан бошлаб автомобилларга давлат рақамлари тасодифий тарзда берилади. Бу ҳақда кеча, 17 июль куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарорида сўз боради. 

Унда рақамлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги “Давлат рақам белгилари” модулида автоматик тарзда берилади.

Бироқ, харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари оширилган тўлов ставкаларидаги рақамлар бундан мустасно.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш билан боғлиқ мурожаатларни ЙҲХХнинг мобил иловаси, расмий сайти, Сall-маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (my.gov.uz) орқали автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва рақам бериш бўйича мурожаатларни юбориш ва ўша ернинг ўзида тўловни амалга ошириш мумкин бўлади.

Рақамларни тасодифий тартибда беришнинг моҳияти шундаки, рақам тасодифий танланиб, компьютер томонидан расмийлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ электросамокат бошқариш учун ёш тоифаси ва ҳаракат тезлиги белгилангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙҲХХ автомобиль рақамлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made