Ўзбекистон делегацияси Венадаги халқаро тадбирда иштирок этади

Жамият

image

Бугун, 14 мартдан 22 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги вакилларидан иборат делегация БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ НЖБ) Наркотик моддалари бўйича комиссиясининг Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган 62-йиллик сессиясида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ўзбекистоннинг Австриядаги Элчихонаси маълумотларига кўра, тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси БМТ Бош котиби ўринбосари, НЖБ ижрочи директори Юрий Федотов, ШҲТ Бош котиби Владимир Норов, қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва БМТ НЖБ бўлинмалари бошлиқлари билан учрашув ўтказиши кутилмоқда. 

18 март куни сессия доирасида наркотик моддалар тарқалишига қарши кураш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ва ушбу соҳадаги минтақавий ҳамкорликка бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтади.  
 


Мақола муаллифи

Теглар

Наркотик Жиноятчилик Вена

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made