Зайнаб Дайибекова жаҳон кубоги учун курашади
Спорт
−
15 Январь 2022
3206Кеча, 14 январь Грузиянинг Тбилиси шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича жаҳон кубоги баҳслари бошланди. Мусобақанинг дастлабки кунида аёллар ғолиблик учун баҳсларга киришди. Ушбу дастурда ўзбекистонлик Зайнаб Дайибекова (рейтингдаги ўрни – 22) медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлди.
Юқори рейтингга эга бўлгани сабабли қорақалпоғистонлик спортчи баҳсларга 1/64 финал босқичидан қўшилди. Дайибекова билан бирга мусобақада иштирок этаётган барча ўзбекистонлик қилишбозлар саралашдаёқ имкониятни бой беришди.
Дайибекова эса ўтиш босқичида барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, 64 нафар сараланган спортчилар сафидан жой олди. Жаҳон кубогининг аёллар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳслари эртага, 16 январь куни ўтказилади.
Бугун, 15 январь куни эркаклар ўртасида саралаш баҳсларига старт берилади. Ушбу мусобақаларда Ўзбекистон номидан Шерзод Мамутов, Пазилбек Генжебаев ҳамда Бобуржон Расулов иштирок этади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15