Бугун Баҳодир Жалолов Олимпиададаги юришини бошлайди
Спорт
−
29 Июль
14767Бугун, 29 июль куни куни Олимпиаданинг учинчи кунида 8 нафар ўзбекистонлик спортчи медаллар учун кураш олиб боради.
Бокс баҳсларида -63,5 кг да Руслан Абдуллаев, +92 кг вазнда эса Баҳодир Жалолов медаллар учун юришини бошлайди.
Ўзбекистонлик спортчиларнинг кун дастуридаги дастлабки чиқишлари дзюдочилар иштирокида бўлиб ўтади. Эркаклар ўртасида -73 кг да Муроджон Йўлдошев, аёллар ўртасида эса -57 кг вазнда Шукуржон Аминова баҳсларга киришади.
Қиличбозлик беллашувларида Ўзбекистон делегацияси байроқдори Зайнаб Дайибекова соат 13:50 дан бошлаб медаллар учун баҳс олиб боради.
Сузиш турида Илья Сибирцев, академик эшкак эшишда Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев ҳам тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақаларида ўз имкониятларини синовдан ўтказади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15