Заргарлик буюмларини божхонадан олиб ўтиш тартиби ўзгарди
Жамият
−
01 Ноябрь 2023
5685Эндиликда 100 миллион сўмгача бўлган заргарлик буюмларини декларация тўлдирмасдан божхонадан олиб чиқиб кетиш мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, кеча, 31 октябрь куни Президентнинг ПФ–185-сонли Фармони билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра эндиликда жисмоний шахслар қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиши мумкин. 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлган буюмлар учун эса йўловчи божхона декларацияси талаб этилади.
Маълумот учун, бунгача қиймати 5 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ энди Ўзбекистонда жисмоний шахслар ҳар сафар чегарадан ўтганида 2 та телефон аппаратини, шу жумладан, мобил алоқа модулига эга бўлган телефонлар ва қурилмаларни божсиз олиб киришига рухсат берилиши айтилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь