“Заправка”да навбат кутаётган эркак вафот этди

Олам

image

Бангладешнинг Динажпур шаҳрида бензин қуйиш шохобчасида навбат кутаётган эркак вафот этди. Бу ҳақда “Тhe Daily Star” хабар берди.

Маълум бўлишича, 26 март куни эрталаб Динажпурнинг Каҳароле шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида узун навбат кутаётган эркак вафот этган.

Марҳум 46 ёшли Энайтул Карим эканлиги аниқланган.

Шифокорнинг сўзларига кўра, 46 ёшли эркак Каҳароле шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида юрак хуружига учраган бўлиши мумкин.

Оила аъзоларининг айтишича, Карим қишлоғидаги қайнота-қайнонасиникига бориб келган ва ёқилғиси тугагач, Асма Латифа ёқилғи қуйиш шохобчасига йўл олган.

Гувоҳларнинг айтишича, у бир неча соат қуёш остида кутгач, ҳушидан кетган. Маҳаллий аҳоли уни зудлик билан соғлиқни сақлаш марказига олиб борган. У ерда навбатчи шифокор Саркар Мегҳа уни соат тахминан 10:30 да вафот этганини маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, у келганида ҳеч қандай ҳаёт аломатлари бўлмаган. Эркак юрак хуружидан вафот этган бўлиши мумкинлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бангладеш марказида йўловчи автобуси Падма дарёсига қулаши оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бангладеш Заправка Динажпур шаҳри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг