Зангиотада ўзини отиб қўйган аскарнинг ўлимида жиноят таркиби аниқланмади
Жамият
−
14 Февраль 2023
11699Аввалроқ Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмда 20 ёшли йигит ўзини отиб қўйгани ҳақида хабар берилганди. Тошкент ҳарбий прокуратураси унинг ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатилишини рад этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
2023 йил 11 январь куни соат 10:00 да муддатли ҳарбий хизмат оддий аскари 20 ёшли И.М. ҳарбий қисм назорат ўтиш пунктида суткалик нарядини ўтаётган вақтида, дам олиш хонасига кирган. У ерда И.М. қурол сақлаш жавонида (пирамида) турган навбатчи сержант Х.Ҳ.га бириктирилган AK-74 русумли ўқ-отар қуролини олган.
Сўнг ўз жонига қасд қилиш мақсадида, ўқдонидан аввал пахтавон ўқни ечиб олиб, сумкага солган ва жанговар қуролдан ўзининг жағ қисмига отган. Шундан сўнг, у вафот этган.
Қайд этилишича, оддий аскар И.М.нинг ўз жонига қасд қилгани ҳолати бўйича ўтказилган терговга қадар текширув давомида тўпланган ҳужжатлар ва экспертизалар хулосаларидан келиб чиқиб, унинг ўлимида бирор-бир шахснинг ҳаракатида жиноят таркиби аниқланмаган.
Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, ҳарбий қисмда суткалик наряд ва қурол-яроғни топшириш-қабул қилишда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони номига тақдимнома киритилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь