Зангиотада поликлиникаларга ажратилган пуллар “еб юборилди”
3-саҳифа
−
22 Февраль 2023 9275 1 дақиқа
Тошкент вилояти Зангиота туманида оилавий поликлиникаларни таъмирлашдаги талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, “Н.Қ.” масъулияти чекланган жамияти собиқ раҳбари М.А. бирлашмага қарашли қишлоқ оилавий поликлиникаларини таъмирлашда ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзган. У бу орқали 392,9 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель