Захарова Японияни Марказий Осиё ва Россия ўртасидаги алоқаларга путур етказишда айблади
Олам
−
09 Август
6525Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Япония Бош вазири Фумио Кисидани Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Россия ўртасидаги иқтисодий алоқаларга путур етказишга уринишда айблади. Бу ҳақда мамлакат ТИВ сайтида эълон қилинган Захарованинг баёнотида сўз боради.
“Бу бир неча бор таъкидланганидек, Япониянинг Марказий Осиёга кириб боришга уринишлари ортида биз ҳеч қандай иқтисодий манфаат кўрмаяпмиз. Бу минтақа мамлакатлари ва Россия Федерацияси ўртасидаги ўнлаб йиллар давомида шаклланган иқтисодий алоқалар тизимига путур этказиш истаги, Вашингтондаги демократик маъмуриятнинг муносабати, уларни Россияга ва Хитойга қарши оҳангларга эга бўлган Ғарбнинг “қоидаларга асосланган тартиб” мафкурасига “тортиш” билан боғлиқ”, дейди Захарова.
Унинг сўзларига кўра, Россия қўшниларининг Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ниятини доимо ҳурмат қилади.
“Расмий Токио ўзининг “ривожланишга ёрдам” лойиҳаларини таклиф қилиш орқали, биринчи навбатда, ўз корпорациялари учун имтиёзлар ва уларнинг ривожланаётган бозорларга тўсиқсиз киришидан манфаатдор бўлиб, шу орқали олувчиларни ташқи капитал ва технологияларга қарам қилади”, дейди ТИВ вакили.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония Бош вазири Фумио Кисида Ўзбекистонга келиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, Кисида 9-12 август кунлари Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон ва Мўғулистонга ташриф буюриши ҳам режалаштирилганди. Бироқ Фумио Кисида Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарини тўхтатишга қарор қилди. Ташрифни бекор қилишига Япония ороллари ҳудудида кучли зилзила хавфи сабаб бўлган.
LiveБарчаси