Захарова Смолиннинг ўзбек миллати ҳақидаги гапларига изоҳ берди
Олам
−
24 Январь
46851Аввалроқ, россиялик шовинист тарихчи Михаил Смолин Россия телевидениесидаги чиқишида Марказий Осиёдаги халқларнинг шаклланишини “янгича ёндашув” билан асослаб, гўёки 1917 йилдаги инқилобгача ўзбек, қозоқ каби миллатлар бўлмаганини иддао қилганди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарихчининг гапларига изоҳ бериб, бу унинг шахсий фикри эканини билдирди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова баёнот берди.
Россия ва Марказий Осиё мамлакатларини умумий тарих ва инсонпарварлик алоқалари, савдо-иқтисодий муносабатлар боғлаб туради. Бизнинг чинакам яқин ҳамкорлигимиз, стратегик шериклигимиз ва аксарият ҳолларда иттифоқдошлигимиз бир-бирига ҳурмат ва маданиятлар мулоқотига асосланган.
Россия, ишончимиз комилки, Марказий Осиё минтақасининг суверен ва мустақил давлатлари бундай муносабатларнинг аҳамиятини тўлиқ тушунади.
Қайд этилган ғалати баёнотлар табиатан соф субъективдир, юқорида айтиб ўтилган воқеликлар билан ҳеч қандай умумийлик йўқ ва бу бутунлай муаллифнинг виждонига ҳавола”, дейди Захарова.
Захарованинг таъкидлашича, Смолиннинг “ғалати баёноти” бутунлай муаллифнинг шахсий қарашларидир.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ россиялик сиёсатчи Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни босиб олиш ҳақидаги тажовузкор гапларидан сўнг ҳам Мария Захарова шу мазмунда баёнот берганди
LiveБарчаси