Зафарбек Каримов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Спорт 1546
image

Тошкентдаги “Универсал” спорт саройида ўтказилаётан таэквондо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 9 август кунидаги беллашувларида ўзбекистонлик спортчи Зафарбек Каримов -41 килограмм вазн тоифасида финал жангини ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Эронлик Амирҳусайн Норузига қарши баҳс олиб борган Зафарбек Каримов муросасиз беллашув якунида устун келиб, жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. Беллашув 31:11 ҳисобида якунланди.

Бу терма Ўзбекистон терма жамоасининг мазкур мусобақада қўлга киритган иккинчи медалидир. 8 августдаги беллашувлар мобайнида Муҳаммадамин Алиев (-33 кг) бронза медалига сазовор бўлган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×