Юздан ортиқ Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари жанжал сабаб Россиядан депорт қилинади

World

image

Москвадаги қурилиш майдончасида оммавий жанжал уюштиргани учун юздан ортиқ Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари Россиядан депортация қилинмоқда. Бу ҳақда Москванинг Троицкий судига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.

Суд маълумотларига кўра, мигрантларни Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштириш бўйича 107 та қарор қабул қилинган. Улар у ерда 90 кун бўлади, шундан сўнг Россиядан депортация қилинади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 1 апрель куни муҳожирлар ўртасидаги можаро Шелепихинская қирғоғида жойлашган Москва турар-жой мажмуаси қурилишида жанжал юз берганди. Жанжалга тожикистонлик ишчи ўзбекистонлик бошқа ишчини аҳмоқ дегани сабаб бўлган. Воқеадан сўнг муштлашув иштирокчилари маъмурий жавобгарликка тортилган, полиция эса уларнинг мамлакатда қолиш муддатини қисқартириб, мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилган.


Rate Count

301

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends