Москвада 100 дан ортиқ мигрант оммавий жанжал уюштирди (видео)

Олам 11944
image

Москванинг “Пойтахт юраги” турар-жой мажмуасидаги Шелепихинская қирғоғи яқинидаги қурилиш майдончасида мигрантларнинг оммавий муштлашуви содир бўлди. Можаро видеоси “Говорит Москва” радиостанцияси томонидан эълон қилинган.

Кадрлардан кўриниб турибдики, муштлашувда тахта ва арматура билан қуролланган бир неча ўнлаб ишчилар қатнашмоқда. Улар бир-бирларига бақириб, тош отишяпти. Жанжаллашаётган оломон қурилаётган бино ичида ҳаракатланган. Айни пайтда муштлашувга кўпроқ муҳожирлар қўшилган. Муштлашув тожикистонлик ишчи ўзбекистонлик ишчини “аҳмоқ” деб атаганидан кейин бошланган.

Радиостанция маълумотларига кўра, воқеа 1 апрель куни содир бўлган. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Муштлашувда 120 нафар муҳожир иштирок этгани аниқланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 334
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×