“Ювентус” ўтган мавсумни катта зарар билан якунлади

Спорт 1099
image

Туриннинг “Ювентус” клуби 2020-2021 йилги мавсумни 190,7 миллион евролик молиявий зарар билан якунлайди. Бу ўтган йилгидан икки баравар кўп. Бу ҳақда “Calcio e Finanza” нашри хабар берди.
 
Таъкидланишича, “Ювентус” бошқа клублар сингари, клубни бўш трибуналарда ўйнашга мажбур қилган пандемия таъсирини ҳали ҳам ҳис қилмоқда. Клубнинг Чемпионлар Лигасини эрта тарк этиши ҳам яна бир муҳим омил бўлди.
 
Қолаверса, “Ювентус” кетма-кет тўртинчи йилни зарар билан якунлади. Жамоа 2015-2016 мавсумда 4,1 миллион евро, 2016-2017 мавсумда эса 42,6 миллион евро миқдорида зарар кўрган.


Маълумот учун, “Ювентус” ўтган мавсумда 78 очко эвазига Италия А серисида 4-ўринни эгаллади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 32
Рейтинг: 2.8
t
×