“Ювентус” раҳбарияти Шомуродов трансфери ҳақида нима деди?
Спорт
−
14 Январь 2021
18924Италиянинг “Ювентус” клуби спорт директори Фабио Паратичи “Женоа”нинг ўзбекистонлик ҳужумичиси Элдор Шомуродов ва унинг жамоадоши Жанлука Скамаккага туринликлар қизиқиш билдираётгани тўғрисида ОАВда тарқалаётган хабарларга изоҳ берди.
“Скамакка ва Шомуродов? Айтганимдек, бизда рақобатбардош таркиб бор. Агарда бозорда яхши вариантлар бўлса, бундай имкониятдан фойдаланиб, кучайиб оламиз. Акси бўлса, шошилишимиз шарт бўлмайди”, деган Паратичи.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 январидан Италия нашрларида Элдор Шомуродовнинг “Ювентус” клуби қизиқишлари дорирасига тушгани ҳақида хабарлар тарқала бошлаган эди.
Кейинроқ, Элдор тўп сураётган “Женоа” клуби президенти футболчи қишки трансферлар ойнасида жамоадан кетмаслигини айтди.
Маълумот ўрнида, Шомуродов Италиянинг “Женоа” клубига ўтган йили Россиянинг “Ростов”идан кўчиб ўтганди. Трансфер қиймати 7,5 миллион еврони ташкил қилган ўзбекистонлик ҳужумчи “Женоа” сафида шу кунга қадар Италия чемпионати доирасида 11 учрашув ўтказиб, иккита гол урди ва битта голли узатма берди. Шомуродовнинг ушбу клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача амал қилади.
LiveБарчаси