“Шомуродов энг камида мавсум якунигача жамоада қолади”, дейди клуб хўжайини.
Аввалроқ, “Ювентус” клуби ўзбекистонлик футболчи, “Женоа” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқиб қолгани ҳақида хабар берган эдик. “Ювентус” Элдорни Моратага ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Маълумот учун, жорий мавсум Элдор Италия “А Серия”сида 2 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилган. Жамоасининг охирги ўйинида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.