Дибала Италияда қоладиган бўлди

Спорт

image

Италиянинг “Рома” клуби аргентиналик ярим ҳимоячи Пауло Дибала билан тузилган шартномани узайтирди. Бу ҳақда Рим клуби матбуот хизмати хабар берди. 

Томонлар ўртасидаги янги келишув 2027 йил 30 июнга қадар амал қилади. 32 ёшли Дибала 2022 йилдан буён “Рома” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт давомида у жамоанинг етакчи футболчиларидан бирига айланди ва клуб сафида барқарор ўйинлари билан ажралиб турди.

“Рома” ва “Ла Жоя” (Хазина) ўртасидаги ҳикоя давом этади. Ҳали ёзиладиган кўплаб боблар бор. Биргаликда олға, Пауло!”, дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Аргентиналик ярим ҳимоячи фаолияти давомида Италиянинг “Палермо” ва “Ювентус” клубларида ҳам тўп сурган. “Ювентус” сафида у беш марта А Серия чемпиони, тўрт марта Италия кубоги ва уч марта Италия Суперкубоги соҳиби бўлган.

Дибала Аргентина миллий терма жамоаси сафида 2022 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби бўлган. Шунингдек, ўша йили Италия устидан қозонилган ғалаба ортидан Финалиссима бош совринини ҳам қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг