Ана холос! Шомуродов “Ювентус”га ўтиши мумкин

Спорт

image

Италиянинг “Женоа” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов “А Серия”нинг амалдаги чемпиони “Ювентус” клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда “TuttoSport” нашри хабар бермоқда.

Италия нашрига кўра, “Женоа” клуби форварди Элдор Шомуродов “Ювентус” қизиқишлари доирасига тушган. Турин клуби ёзги трансфер ойнасида ўзбекистонлик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Ювентус” жамоа сафида ижара асосида тўп сураётган Альваро Моратани ёзда “Атлетико”га қайтаради. Клуб испаниялик Моратанинг ўрнига ўзбекистонлик 25 ёшли форвардни таклиф этмоқчи.

Маълумот учун, жорий мавсум Элдор Италия А Серияда 2та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилган. Жамоасининг охирги ўйинида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шомуродов

Баҳолаганлар

1636

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг