“Ювентус” ПСЖ ҳужумчисини ижарага олди
Спорт
−
15 Январь 1773 1 дақиқа
Туриннинг “Ювентус” клуби ПСЖ футболчиси Рандал Коло-Муанини сотиб олиш шартисиз ижарага олди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўз Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, туринликлар ҳужум чизиғидаги камчиликни тўлдириш мақсадида парижликлар форвардини ёзгача ижара асосида харид қилди. “Кекса сеньора” устози Тьяго Мотта ҳам ушбу трансфер амалга оширилишини клуб раҳбариятидан илтимос қилган. Сабаби, жамоага Душан Влаховичга рақобатдош шерик керак.
Маълум бўлишича, Коло-Муани бу ҳафта охиригача Турин клуби тиббий кўригидан ўтади ва жамоага келиб қўшилади.
Маълумот ўрнида, 26 ёшли франциялик футболчи жорий мавсум парижликлар сафида барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ПСЖ “Наполи” вингери Хвичани қўлга киритгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь