ПСЖ 70 миллион еврога грузиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби “Наполи” билан Хвича Кварацхелия трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, 13 январь куни ПСЖ ва “Наполи” вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри учрашув бўлиб ўтган. Томонлар ўртасидаги музокаралар муваффақиятли бўлди. Трансфер қиймати 70 миллион евро ва қўшимча бонуслар эвазига Хвича Париж клуби аъзосига айланади. Бу Грузия футболи тарихидаги рекорд сумма ҳисобланади. Шартнома беш йилга мўлжалланган.

14 январь оқшомида ПСЖ ва “Наполи” келишувни якунлаган. Клуб президентлари Аурелио Де Лаурентис ва Носир Ал-Хелайфи барча керакли ҳужжатларни имзолади, шу ҳафта Хвича тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Грузия терма жамоаси вингери ПСЖда йилига тахминан 9 миллион евро маош олади, унга яна 2 миллион евро эса бонус сифатида тўланиши мумкин. Шартнома 2030 йилгача узайтириш вариантини ўз ичига олади.

Жорий мавсумда Кварацхелия барча клуб турнирларида 19 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. “Наполи” таркибида у Италия чемпионига айланди. “Наполи” айни дамда чемпионатда пешқадамлик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Наполи Хвича Кварацхелия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг