“Ювентус” бош мураббийи жиноятда айбланмоқда

Спорт 7456
image

Яқинда Италиянинг “Ювентус” клубига қайтадан бош мураббий этиб тайинланган Массимилиано Аллегри ноқонуний пул ўтказмаларини амалга ошириш ҳамда келишилган ўйинларда иштирок этишда айбланмоқда. Бу ҳақда Италиянинг машҳур “Calciomercato” нашрининг хабар берди.

Маълумотларга кўра, мураббий 2018 йил августидан 2021 йилнинг апрелигача Мальтанинг “Oia Limited” компаниясидан, шунингдек, Словениянинг “Hit D.D” фирмасидан йирик миқдордаги пул ўтказмаларини қабул қилиб олган. Умумий ҳисобда бу ўтказмалар 329 минг еврони ташкил этиб, унинг маоши бунча ўтказмани амалга оширишга етмаслиги айтилган. Бундан ташқари Монакодаги яна бир банкдан 80 миллион евро олинган.

Шунингдек, ушбу муддат давомида мураббий юқорида қайд этилган Монако ҳамда Словения компанияларига тегишли казиноларда 356 минг еврога яқин пул сарфлагани қайд этилган, бироқ транзакцияларнинг айнан қимор ёки пул тикиш билан боғлиқ бўлганлиги маълум эмас.

Аллегрига хизмат кўрсатувчи банк ушбу ўтказмалардан шубҳаланишни бошлагач, тегишли доираларга кўрсатма берган. Айни дамда Аллегрининг устидан жиноят иши очилиб, тергов ишлари давом этмоқда. Агар мураббийнинг келишилган ўйинларда қатнашганлиги ойдинлашса, у 1 мавсумга футболдан четлаштирилиши мумкин.

Аллегрининг ўзи эса айбсизлигини таъкидламоқда.

Абдулла Маннонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 245
Рейтинг: 2.9
t
×