Юсуф Қобулжонов Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консули этиб тайинланди
Олам
−
30 Июль
3460Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консули этиб тайинланган Юсуф Қобулжонов кеча, 29 июль куни Приморск ўлкасидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил – Омбудсман Юрий Мельников ва Россия Ички ишлар вазирлигининг минтақа бўйича раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Учрашувда меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, Приморск ўлкасида вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари, Ўзбекистон фуқароларининг Россияда бўлиши ҳамда у ерда ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари юзасидан фикр алмашилган.
Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида вилоят Ички ишлар вазирлигининг барча тергов бўлинмаларида тушунтириш ва профилактика ишларини олиб бориш бўйича келишувга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Воронеж вилояти полицияси Воронеж шаҳридаги бир нечта қурилиш объектларида миграция қонунчилигига риоя этилишини текшириш мақсадида рейд ўтказгани хабар қилинганди. Рейд давомида Ўзбекистондан борган меҳнат мигрантлари қўлга олинганди. Кейинчалик, ушланган ўзбекистонлик мигрантлар ҳақида қўшимча маълумот берилганди.