Россияда хавфсизлик кучлари Ўзбекистоннинг 45 нафар меҳнат мигрантини қўлга олди (видео)

Олам

image

Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик 45 нафар меҳнат мигрантлари ушланди. Бу ҳақда Воронеж вилоятининг полиция бошқармаси хабар берди.

Келтирилишича, вилоят полицияси Воронеж шаҳридаги бир нечта қурилиш объектларида миграция қонунчилигига риоя этилишини текшириш мақсадида рейд ўтказган. Рейд давомида 45 Стрелковая дивизия кўчасида жойлашган объектда Ўзбекистондан борган меҳнат мигрантлари қўлга олинган.
 

Воронеж полицияси томонидан тақдим этилган видеода бир қанча ишчи ерга ўтқазиб қўйилгани, қуролланган ва юзи ниқобланган шахслар бошқа ишчилар гуруҳини саф тортган ҳолда олиб келаётгани кўринади. Полициячилардан бири уларга “на стулья присаживайтесь” (стулларга ўтиринг) дегани эшитилади. Ваҳоланки, у ерда ҳеч қандай стул йўқ.

 “Росгвардия жангчилари кўмагида 45 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Улардан 12 нафари ҳужжатларини текшириш учун полиция бўлимига олиб кетилди. Кейинчалик уларга нисбатан Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекснинг “Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан ноқонуний ишга жойлашиш” моддаси бўйича 12 та баённома тузилди. Шунингдек, иш берувчига нисбатан Воронеж ИИБ томонидан текширув тайинланди”, дейилган хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант Воронеж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг