Юнусобод ДСИнинг порахўр катта инспектори қўлга тушди
3-саҳифа
−
16 Май 2021
11901Тошкентнинг Юнусобод тумани давлат солиқ инспекцияси ходими корхона раҳбаридан пора олаётган вақтида қўлга олинди. Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда шаҳар прокуратураси ва Департамент томонидан ўтказилган.
Тадбир давомида Юнусобод тумани Давлат солиқ инспекциясининг катта инспектори маҳаллий масъулияти чекланган жамият таъсисчисидан 3,5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда қўлга олинган.
Аниқланишича, ушбу мансабдор шахс МЧЖда амалга оширилиши режалаштирилаётган камерал текширувда ижобий хулоса берилишини таъминлашни ваъда қилган.
Аввалроқ, Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари ва Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосари пора олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь