Йўловчи божхона декларациясининг янги шакли қабул қилинди
Жамият
−
17 Май 2021
5060Жорий йилнинг 10 май куни Давлат божхона қўмитаси “Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритди. Бу ҳақда “Norma” хабар берди.
Ҳужжат қабул қилинишидан бир қанча мақсадлар кўзланган. Жумладан Божхона кодекси, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонун ва Президентнинг 2018 йилнинг 20 сентябрдаги “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссияни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, шунингдек, шунингдек Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) тавсияларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш кўзланган.
Биринчидан, Йўриқнома қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилди:
“Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси декларациянинг ажралмас қисми ҳисобланадиган иловасини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади”.
Иккинчидан, аниқлаштирилишича, йўловчилар декларациясини чоп этиб қўлда тўлдирилган ҳолда ёки электрон шаклда тўлдириб чоп этган ҳолда, ўз имзолари билан тасдиқлаб божхона органларига тақдим этиши мумкин. Иккала ҳолатда ҳам декларация йўловчининг имзоси билан тасдиқланади.
Декларация шаклини ДБҚнинг расмий сайти: www.bojxona.uz дан чоп этиш мумкин.
Учинчидан, декларация иловаси қандай тартибда тўлдирилиши қайд этилди. Хусусан:
• 1-бандда шахс тўғрисида маълумотлар (фамилияси, исми, туғилган санаси, паспортининг серияси ва рақами) ҳамда транзит ўтиш мамлакатлари номи кўрсатилади;
• 2-бандда Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) чет эл валютаси декларацияловчи шахсга тегишли бўлмаган ҳолларда иловани тўлдириш тартиби кўрсатилган.
LiveБарчаси