Йўл ўпирилиши оқибатида автобус ер остига кириб кетди (видео)

Олам

Хитойнинг Цинхай провинциясининг Синин шаҳрида ер ўпирилиши оқибатида ичида йўловчилари бор автобус фалокатга учради. Оқибатда олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Хитойнинг марказий телевидениеси хабар бермоқда.

Аввалроқ, воқеа оқибатида 10 нафар йўловчи изсиз ғойиб бўлгани, 15 нафари эса шифохонага жойлаштирилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Йўлнинг ўпирилиши 13 январь, душанба куни, маҳаллий вақт билан 17:30 лар атрофида содир бўлган. Бекатда турган автобус ер остига кириб кетган. Эртаси куни, 13 январда эса олти кишининг жасади топилган.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой Йўл ўпирилиши

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг