ЙПХ ходимининг рациясини олиб қочиб кетган ҳайдовчи қамалди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Фарғона шаҳрида Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг рациясини олиб қочиб кетгани хабар қилинганди. Эндиликда мазкур ҳолат бўйича суд ҳайдовчига жазо тайинлагани маълум бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

“Жамоат жойида ҳақоратли сўзлар билан сўкиниб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузган, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаган ҳамда ИИО ходимига тегишли махсус воситани олиб, кетиб юборган фуқаро М.Ш.нинг қилмиши тўпланган ҳужжатлар асосида Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилди”, дейилади хабарда. 

Суд М.Ш.га нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини қўллашга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида Damas автомашинаси ҳайдовчиси ЙПХ ходимини босиб кетганди. Ушбу ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Damas

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг