ЙПХ ходимини босиб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Кеча, 31 январь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида Damas автомашинаси ҳайдовчиси ЙПХ ходимини босиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

“Қашқадарё вилояти Китоб туманида хизмат олиб бораётган ИИБ ЙҲХГ Йўл патруль хизмати инспекторини уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодекснинг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди”, дейди Шамсутдинов.

Унинг айтишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, мазкур ҳодиса кеча, 31 январь куни соат 16:35 ларда "Китоб-Шаҳрисабз" автомобиль йўлининг 3-километрида содир бўлган. 

Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ ходими давлат рақами белгиси бўлмаган Damas русумли автомобиль ҳайдовчисининг меъёрий ҳужжатларини текшириш мақсадида тўхташ ишорасини берган вақтида ҳайдовчи тўхтамасдан, транспорт воситасини ходимнинг устига ҳайдаган. 

Атрофда бўлган фуқаролар ёрдамида автомобиль остидан олиб чиқилган ЙПХ ходими шифохонага олиб борилган. Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган дастлабки маълумотга кўра, ходимнинг боши, юзи, қўли ва оёқларида шилинган жароҳатлар борлиги маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Damas Китоб ЙПХ ходими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг