ЙПХ ходими пора олаётганда ушланди

Жамият 23467
image

Тошкент шаҳрида автомобилни ҳужжатларсиз бошқаргани учун улови жарима майдонига олинган ҳайдовчига “яхшилик” қилиш учун ундан пора олаётган ЙПХ ходими ушланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилди.

Жорий йилнинг 6 февраль куни фуқаро У.А. ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга қилган мурожаатига асосан, тезкор тадбир ўтказилган. Унда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадаси махсус дивизиони ЙПХ инспектори А.Бойматов фуқаро У.А.дан транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги учун жарима майдончасига жойлаштирилган Matiz русумли транспорт воситасини чиқариб бериш мақсадида таъмагирлик йўли билан 220 000 сўм пулни пора тариқасида олаётган вақтда ушланган. Маълум бўлишича, Бойматов ўзининг бошқарувидаги хизмат автомашинаси билан содир этган қоидабузарлиги жаримасини тўлаш учун фуқародан пора олган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори А.Бойматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 758
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×