YouTube юлдузи UFC’да жанг қилиши мумкин
Спорт
−
22 Январь 2022
6344UFC президенти Дана Уайт YouTube блогери Жейк Пол билан яқинда бўлиб ўтган можарога қарамай, уни ташкилот жангларида иштирок этиши мумкинлигини маълу қилди.
“Мен бу болани ҳатто танимайман. Ростини айтсам, айнан шу ерда ва ҳозир сиз мендан у ҳақида охирги марта эшитяпсиз. Мен у билан тугатдим. Унга UFC’да қатнашишига рухсат берардимми? У нимани хоҳласа, қила олади. Билмайман. Мен бу ҳеч қачон содир бўлмайди, деб ўйламайман”, дейди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг декабрь ойида Пол бокс қоидалари бўйича ўтказилган жангда UFC собиқ чемпиони Тайрон Вудлини нокаутга учратиб, ўзининг мағлубиятсиз сериясини 5 тага етказиб олди.
Шундан сўнг, Пол промоушен юлдузи Хорхе Масвидални агар Дана Уайт у таклиф қилган шартларга рози бўлса, бокс ёки ММА қоидалари бўйича жанг қилишга тайёр эканини маълум қилган.
LiveБарчаси