YouTube ўз ҳукмига имзо чекди – Россия ТИВ

Олам 20018
image

Бугун, 9 апрель куни Google “Дума ТВ”нинг YouTube каналини блоклади. Сенатор Андрей Клишас парламент каналининг блокланишини “сўз эркинлигининг ғарбий версияси” деб атади. У YouTube’нинг бундай қарорга келганидан афсус билдириб, хостинг Россияда ноқонуний мақомини олиш учун “ишончли қадам” ташлаётганини таъкидлади.

“Дума ТВ”нинг YouTube канали блокланишига Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ҳам муносабат билдирди. У парламент канали блокланишини YouTube Россиядаги фаолияти бўйича ўз ҳукмига имзо чекди, дея изоҳлади.

Захарова россиялик фойдаланувчиларни контентни сақлаб, уни миллий платформаларга ўтказишга чақирган. Бу ишни тезроқ қилишни сўраган. 

“Дума ТВ” YouTube’да депутатлар шарҳлари, муаллифлик дастурлари ва ялпи мажлисларни эфирга узатиб келган. Ҳаммаси бўлиб, блокировка қилинган пайтда YouTube канали 145 000 обуначига эга эди ва жами видеолар 100 миллиондан ортиқ кўрилган.

Февраль ойи охиридан бери Google Европадаги RT ва Sputnik каналларини, кейин эса YouTube’даги бошқа бир қатор каналларни блоклаб қўйди. Апрель ойи бошида “Роскомнадзор” компаниядан YouTube’да Россия оммавий ахборот воситаларини чеклашни тўхтатишни талаб қилганди. Агентлик маълумотларига кўра, хостинг Россия оммавий ахборот воситалари ва жамоат арбобларининг 54 та каналини чеклаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 817
Рейтинг: 2.9
t
×