YouTube COVID-19 туфайли видеолар сифатини пасайтиради

Технология 5022
image

Google'нинг YouTube видео хизмати COVID-19 пандемияси пайтида видео сифат параметрларини пасайтиради. Таъкидланишича, ушбу чора трафик юкини камайтириш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда кеча, 24 март куни "Bloomberg" агентлиги хабар қилди.

Видео файллар ҳажми туфайли мусиқа ва хабар алмашиш каби бошқа контентларга қараганда кўпроқ интернет тезлигини талаб қилади. "Sendvine" тадқиқотларига кўра, ўтган йили Google интернетдаги трафик ҳажмининг энг катта истеъмолчиси бўлган. 

"Сўнгги пайтларда карантин чоралари туфайли YouTube’нинг трафик юки янада ошиши кутилмоқда" дейилади хабарда.

Маълумот учун, дунёнинг 1 миллиард аҳолиси вақтни уйда, карантинда ўтказмоқда. Яқинда бу ҳисобга 1.3 миллиардлик Ҳиндистон аҳолиси қўшилиши кутилмоқда.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 157
Рейтинг: 3
t
×