Йил бошидан бери 7 млн одам очликдан вафот этди

Олам

image

2020 йил бошидан бери сайёрамизда камида 7 миллион киши очликдан вафот этди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бисли маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, очлик дунёнинг айрим минтақаларида коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз сабабли сезиларли даражада кучайган. 

Дастур мутахассисларининг ҳисоб-китобига кўра, ушбу шароитда очлик билан курашиш учун камида 6,8 миллиард доллар талаб қилинади. 

Маълумот учун, Бисли пандемия катта кўламдаги очарчиликка олиб келишидан огоҳлантирган. У ушбу ҳолат халқаро ташкилотларнинг очарчиликка қарши кураш бўйича аввалги йилларда амалга оширган барча саъй-ҳаракатларини йўққа чиқариши мумкинлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, дунёда коронавирусга чалинганлар 38 миллиондан ошган. Касаллик асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 2 миллионга яқинлашмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

пандемия очарчилик

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made