Европарламент Орбанни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилмоқчи

Олам

image

Европарламентнинг 63 нафар аъзоси Венгрия Бош вазир Виктор Орбаннинг Россия ва Хитойга сафари ортидан ЕИдаги овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилишни талаб қилди. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.

Билдирилишича, Европарламент аъзолари Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен, Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель ва Европа Парламенти раҳбари Роберта Мецолага мурожаат қилиб, Орбан Кенгаш раиси ролидан фойдаланиб ва суиистеъмол қилиб, катта зарар етказганини таъкидлаган.

Қонунчиларнинг фикрича, Венгрия Бош вазири Россия ва Хитойга ташрифи чоғида “ўз ваколатларини атайлаб бузиб кўрсатган”. Шу муносабат билан улар Европарламентни тегишли жавоб беришга чақирди.

“Бу Венгриянинг кенгашдаги овоз бериш ҳуқуқини тўхтатиб туриш каби ҳақиқий ҳаракатларни талаб қилади, чунки тажриба шуни кўрсатдики, бу вазиятни оғзаки қоралаш ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди”, деб хулоса қилди қонунчилар. 

Нашрнинг аниқлик киритишича, мактуб Европарламентнинг қатор парламент гуруҳлари, жумладан, Европа халқ партияси, Янгиланаётган Европа ва Яшиллар партияси аъзолари томонидан тузилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Европа Иттифоқи Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни қандай жазолаш кераклигини аниқлашга ҳаракат қилаётгани ва Брюсселга унинг Украина масаласидаги фаоллиги, айниқса яқинда Москвага қилган сафари ёқмагани хабар қилинганди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Европа Орбан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг