Европаликлар уят сабаб самолётларда кам учмоқда

Олам

image

Европаликлар самолётнинг атроф-муҳитга зарар келтираётганидан уялишмоқда ва поезд хизматидан фойдаланишни афзал деб билишмоқда. Бу ҳақда Deutsche Welle (DW) хабар бермоқда.

Бу ҳолат Швеция ва Германияда кўп кузатилган — 10 йил ичида илк бор ушбу давлат фуқароларининг парвоз қилиши кескин пасайиб кетган. Швеция аэропорти 2019 йил 2018 йилга қараганда 4 фоиз йўловчига хизмат кўрсатган. Авиакомпаниялар эса 2 фоиз йўловчи кам ташиган (ички парвозларда 9 фоиз кам).

Немис авиакомпанияларида ҳам шу ҳолат кўзга ташланган. Ички парвоз йўналишларида кўрсаткич 2 фоизга тушиб кетган бўлса, ташқи парвоз 0,4 фоизга пасайган. Кўрсаткичларнинг тушиб кетишига Flight shame (“учиш уят”) ҳаракати сабаб этиб кўрсатилган. Бу ҳаракат тарафдорлари самолётларнинг атроф-муҳитга зарари сабаб уларда парвоз қилишдан бош тортишган ва поезда юришни афзал деб билишмоқда.   

Параллель равишда Европанинг бошқа давлатларида темир йўл йўналишларида йўловчилар оқимининг ошгани қайд этилган. Масалан, Германиянинг Deutsche Bahn (DB) миллий темир йўл оператори 2019 йилнинг ярмигача рекорд миқдорда йўловчиларга хизмат кўрсатган — 71,8 миллион киши. Бир йил давомида бу кўрсаткич 150 миллион йўловчини ташкил этган.

Маълумот ўрнида, Европада экологияни ҳимоя қилувчи ҳаракатлар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда. 2019 йил Time журнали талқинига кўра, “Йил одами” дея таърифланган швециялик Грета Тунберг самолётлардан воз кечиб, поездларда юриш тарафдорларининг рамзига айланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа самолётларда кам учмоқда

Баҳолаганлар

331

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг