Европада маймун чечаги тарқалди

Олам

image

Буюк Британия, Португалия ва Испанияда маймун чечаги инфекцияси ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Британиянинг “The Independent” нашри ёзмоқда.   

Буюк Британияда инфекцияга чалинганларнинг умумий сони етти нафарга етган. Португалия ҳукумати маймун чечаги касаллигига шубҳа қилинган 20 та ҳолатга дуч келган, улардан бештаси тасдиқланган. Юқтирганларнинг барчаси Лиссабон ва Тежу водийсида яшовчи эркаклар бўлган. Испания ҳукумати пойтахтда қайд этилган саккизта потенциал инфекцияни таҳлил қилмоқда. 

Испания Соғлиқни сақлаш вазирлиги эҳтимолий эпидемияга “тезкор, мувофиқлаштирилган ва ўз вақтида жавоб беришни кафолатлаш” учун соғлиқни сақлаш бўйича огоҳлантириш эълон қилган. 

“Биз вазиятни миллий даражада кузатиб боряпмиз ва Европа институтлари билан маълумот алмашмоқдамиз”, деган Португалия расмийлари. 

Таъкидланишича, Массачусетс (АҚШ) соғлиқни сақлаш департаменти 2022 йилда АҚШда маймун чечаги билан касалланган биринчи ҳолат ҳақида хабар берган. 

“Массачусетс соғлиқни сақлаш департаменти яқинда Канадага ташриф буюрган катта ёшли эркакда маймун чечаги инфекциясининг бир ҳолатини тасдиқлади”, дейилади департамент эълон қилган баёнотда. 

Таъкидланишича, эркак шифохонага ётқизилган. Ҳисоботда айтилишича, ушбу инфекция ҳолати жамият учун хавф туғдирмайди. 2021 йилда вирус Техас ва Мэриленд штатларида Нигериядан қайтган одамларда аниқланган. 

Маймун чечаги ҳақида нима маълум? 

Маймун чечагининг дастлабки белгиларига иситма, бош оғриғи ва мушак оғриғи, шишган лимфа тугунлари, титроқ ва озғинлик киради. Касал бўлганларда кўпинча юзда бошланиб, кейин тананинг бошқа қисмларига, жумладан қўллар, оёқлар ва жинсий аъзоларга тарқаладиган тошма пайдо бўлиши мумкин. Маймун чечаги ҳайвонларнинг чақиши, ифлосланган буюмлар ёки касал одам билан яқин алоқа қилиш орқали юқиши мумкин. 
Вирусга қарши дорилар йўқ. 

Инфекцияланган одамларнинг аксарияти бир неча ҳафта ичида тузалиб кетади. Бироқ, биринчи марта 1970 йилда кашф этилган маймун чечагининг энг ҳалокатли штаммлари касал бўлганларнинг 10 фоизини ўлдириши мумкин. 

Сўнгги кунларда АҚШда ҳам маймун чечаги билан касалланиш ҳолатлари аниқланган. Шу муносабат билан АҚШ ҳукумати чечакка қарши 13 миллион вакцина сотиб олишга буйруқ берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа маймун чечаги

Баҳолаганлар

418

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг