Европада коронавирус туфайли Рождество ярмаркалари бекор қилинмоқда

Олам

image

Европа мамлакатларида пандемия сабабли анъанавий Рождество ярмаркаларини бекор қилиш бошланди. Бу ҳақда "Интерфакс" маълумот берган

Хусусан, Франциянинг Страсбург шаҳрида бу йилги Рождество ярмаркаси бекор қилинган. 2019 йилда унга 2 миллион киши келарди.

Шунингдек, Берлинда ҳам бу йил Рождество ярмаркаси бўлмайди. Унга ҳар йили ўртача 1 миллион киши қатнашарди.
 
Шотландия Ҳукумати Соғлиқни сақлаш бўйича маслаҳатчиси Жейсон Литч эса барчани бу йил "рақамли Рождество" байрамига тайёр бўлишга чақирган.
 
Ирландия Ҳукумати Рождествога қадар вазиятни нормаллаштириш учун коронавирусга қарши курашга қаттиқ чекловлар қўйган. 
 
Сўнгги ҳафталарда Европа мамлакатларида коронавирусга чалинаётганлар сони кўпайиб боряпти.
 
Пандемия бошланганидан буён дунёда 41 миллиондан ортиқ коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланган. Бир миллиондан кўп бемор вафот этган.

Мақола муаллифи

Теглар

Рождество Коронавирус

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг