Европада ҳар 17 сонияда бир киши коронавирусдан вафот этмоқда

Олам 2800
image

Европа минтақасида ҳар 17 сонияда бир киши коронавирусдан вафот этмоқда. Ҳар куни ўртача 4,5 минг киши вафот этади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бўйича минтақавий директори Ханс Клуге онлайн-брифингда маълум қилди.

“Европа минтақасида COVID-19 дан ҳар 17 сонияда бир киши вафот этади. Биз ҳар доим нотўғри маълумотларнинг тарқалишини тўхтатиш, коронавирусга қарши курашиш бўйича тавсияларни бажаришга ҳаракат қилсак, COVID-19 оқибатида келиб чиқадиган ўлимларнинг олдини олишга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз”, дейди у.

Унинг қайд этишича, ҳозирда Европада COVID-19 дан кунига ўртача 4,5 минг киши вафот этмоқда. Агар барча бирдек ҳаракат қилса, кучайтирилган карантинга қайтишнинг олдини олиш мумкин 

Шу билан бирга, у тиббий ниқобларни тақиб юриш даволовчи восита эмаслиги, аммо улар инфекция тарқалишига қарши курашда ўта муҳим аҳамиятга эга ва бошқа чоралар билан биргаликда ишлатилиши шартлигини қўшимча қилди.

Worldometres берган маълумотларга кўра, 24 ноябрь ҳолатига келиб, Европа қитъасида 15 миллион 859 304 киши коронавирусга чалинган. Шуларда 6 миллион 293 607 нафари касалликдан тузалган бўлса, 360 309 нафари вафот этган. 

Европа мамлакатлари орасида коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича юқори ўринларни Буюк Британия (55 230), Италия (50 453), Франция (49 232), Испания (43 131) эгалламоқда.

Умиджон Нозимжонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 84
Рейтинг: 2.9
t
×